Сиёсат

Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ШҲТ бош котиби Чжан Мин Беларуснинг ташкилотга аъзолик учун аризасини қабул қилганини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза берди. Бу ҳақида ШҲТ бош котиби Чжан Мин маълум қилди.
“Беларусь республикаси ҳақиқатдан ҳам, ШҲТга аъзо давлатлар қаторига кириш учун расман ариза берди”, дейди Чжан Мин.
Унинг сўзларига кўра, бу Минскнинг ШҲТ қадриятлари ва тамойиллари Беларусники билан мос келади деган хулосага келганидан далолат беради.
Шунингдек, Чжан Мин сентябрь ойида Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш кутилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Самарқанд саммитида Эрон меморандуми ва яна 10та давлатларнинг аризалари кўриб чиқилиши маълум қилинганди. Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Владимир Норов таъкидлашича, саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири - ШҲТни янада кенгайтириш ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0