Жамият

Ўзбекистон аҳолиси бир кунда қанчага кўпаяётгани маълум бўлди

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Памятник Амиру Тимуру
Ташкент. Памятник Амиру Тимуру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 603 443 кишини ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига қўпаймоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35 603 443 кишини ташкил этган. Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,9 % га ошди.
Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 55,3 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошмоқмоқда.
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келяпти. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 кв.км.га 77,6 киши).
Аҳолининг 18 млн 117 минг нафари шаҳар жойларда, 17 млн 486,4 минг нафари қишлоқ жойларда яшайди.Шунингдек, мамлакатда 17 690 386 нафар аёл, 17 913 057 нафар эркак истиқомат қилмоқда. 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп.
Янгиликлар лентаси
0