Жамият

Фарғона аэропортини модернизация қилиш учун Россия компанияси жалб қилиниши мумкин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишСамолет "Сухой Суперджет 100
Самолет Сухой Суперджет 100 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фарғона вилояти ҳокими Россиянинг “Аэропорты Регионов” ширкати вакилларини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россиянинг “Аэропорты Регионов” холдинги Ўзбекистонда Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпания ташкил қилиб, уни Фарғона аэропортида жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Сергей Краснов бошчилигидаги компания вакиллари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашувда маълум қилди.
Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, учрашувда реконструкция ва модернизация қилиш орқали Фарғона аэропортини ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Аэропорты Регионов” ҳолдингининг бу жараёнда иштироки имкониятлари муҳокама қилинган.
Фарғона водийси вилоятлари ҳамда қўшни мамлакатлар чегарадош вилоятлари аҳолиси сонини ҳисобга олганда, Фарғона шаҳри аэропортини кенгайтириш ҳамда модернизация қилиш истиқболли лойиҳа экани таъкидланган.
Шунингдек, келгусида Фарғона аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит тугунига айлантириш, қўшимча карго терминали барпо этиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имкониятлари юқори баҳоланди.
“Аэропорты Регионов” холдинги томонидан Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган, ўрта масофага мўлжалланган Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпанияни Фарғона аэропортида жойлаштириш бўйича фикр алмашилган.
Янгиликлар лентаси
0