Сердар Бердимуҳамедов Самарқанддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди

© Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматиТуркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Oбуна бўлиш
Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди.
Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Шарқ дурдонаси - қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидалари билан танишади.
Икки президентнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди.
Шунингдек, Туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўришди.
“Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилди.
© Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматиТуркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Меҳмонларга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилди.
Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ҳам ташриф буюрди. Мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи ҳақида сўзлаб берилди.
© Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматиТуркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Шундан сўнг, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.
Қайд этилишича, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари кузатиб қўйди.
Янгиликлар лентаси
0