Дунёда

Шри-Ланка президенти истеъфога чиқди

© AP Photo / Rafiq MaqboolСпикер парламента Шри-Ланки Махинда Япа Абеивардена официально подтвердил, что президент страны Готабая Раджапакса ушел в отставку.
Спикер парламента Шри-Ланки Махинда Япа Абеивардена официально подтвердил, что президент страны Готабая Раджапакса ушел в отставку. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шри-Ланка парламенти спикери мамлакат президенти истеъфога чиққанини расман тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Шри-Ланка парламенти спикери Маҳинда Япа Абеивардена президент Готабай Ражапакса ўз лавозимини тарк этганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Шри-Ланканинг Adaderana ахборот порталига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Спикер ўз қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот брифингида бу ҳақда расмий баёнот берган.

“14 июль куни Готабай Ражапакса Шри-Ланка президенти лавозимидан расман истеъфога чиқди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шри-Ланкада норозилик намойишлари ортидан президент Готабая Ражапакса истеъфога чиқиб мамлакатни тарк этганди. Шундан сўнг, Бош вазир Ранил Викрамасингхе давлат раҳбари ваколатларига эга бўлди. Мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари фавқулодда ҳолат жорий этишга олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0