Жамият

Тошкентда ШҲТ доирасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури тасдиқланади

© Sputnik/Зафар ХалиловВ Ташкенте проходит встреча министров промышленности ШОС и СНГ
В Ташкенте проходит встреча министров промышленности ШОС и СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу ҳақида ШҲТ бош котиби ўринбосари Сухаэль Хан маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар саноат вазирлари ШҲТ мамлакатлари ишбилармон доиралари ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурини тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида ШҲТ бош котиби ўринбосари Сухаэль Хан маълум қилди.
Бугун пойтахтда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар саноат вазирлари йиғилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Саноат сиёсати бўйича Кенгашининг VIII йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ШҲТ Бош котиби ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон раислигида саноат кооперацияси соҳасидаги қатор лойиҳа ва ҳужжатлар кўриб чиқилди.
“Бугунги йиғилишда маъқулланиши режалаштирилган ана шундай ҳужжатлардан бири ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармон доиралари ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури лойиҳасидир”, деб хабар беради Sputnik мухбири.
Маълумки, ШҲТга аъзо давлатлар саноатида инвестиция лойиҳалари ягона маълумотлар банкини яратиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Бу ишлар тегишли идораларнинг экспертларитомонидан амалга оширилади.
Шунингдек, йиғилиш давомида “ШҲТга аъзо давлатлар саноатида инвестиция лойиҳалари маълумотлар банки”ни яратиш тўғрисидаги низом ва МДҲга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасида 2035 йилгача бўлган ҳамкорлиги концепцияси ҳам кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0