Дунёда

Трампнинг биринчи рафиқаси Ивана вафот этди

© AP Photo / Jason DeCrowИвана Трамп позирует перед показом весенней коллекции Baby Phat 2008 во время Недели моды в Нью-Йорке, 7 сентября 2007 года
Ивана Трамп позирует перед показом весенней коллекции Baby Phat 2008 во время Недели моды в Нью-Йорке, 7 сентября 2007 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нью-Йоркда Дональд Трампнинг собиқ рафиқаси Ивана 73 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Нью-Йоркда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси Ивана 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Оқ уй собиқ раҳбарининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги хабарига таяниб РИА Новости маълум қилди.
"У Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. У ажойиб ва илҳомлантирувчи ҳаёт кечирган, гўзал ва ақл бовар қилмайдиган аёл эди", деб ёзган Трамп.
Собиқ фотомодель 1949 йилда Чехословакияда туғилган. У 1977 йилда Дональд Трампга турмушга чиқди ва улар 1992 йилда ажрашишди. Эр-хотиннинг учта фарзанди бор. Улар кичик Дональд, Иванка ва Эрик.
Ивана болалигидан чанғи спорти билан шуғулланган. Трамп билан турмуш қургач, у тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган. Қолаверса, телевидениеда чиқиш қилар ва китоблар ёзар эди.
Янгиликлар лентаси
0