Туркманистондан Ўзбекистонга туристик оқим янада кўпаяди

© Пресс-служба Министерства туризма и культурного наследия УзбекистанаУзбекистан и Туркменистан подписали новое соглашение о сотрудничестве в сфере туризма
Узбекистан и Туркменистан подписали новое соглашение о сотрудничестве в сфере туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Oбуна бўлиш
Битимнинг имзоланиши Туркманистондан Ўзбекистонга туристик оқимни янада кўпайтиришга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг 14 июль куни Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги мазкур битим кучга кирган кундан бошлаб туризм соҳасида бундан аввалги битимлар ўз кучини йўқотишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳужжатда томонлар "Буюк Ипак йўли", "Бир саёҳат — бутун минтақа" ва бошқа қўшма туристик маршрутлар ҳамда брендларни илгари суришга қаратилган халқаро конференциялар, форумлар, семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида нашрлар чоп этиш белгиланган.
Битим оммавий ахборот воситаларида реклама компанияларини ўтказиш, таништирув саёҳатлари ва кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда туризм соҳаси вакиллари учун малака оширишларни ташкил этиш, маълумотлар алмашиниш, мавжуд комби (қўшма) туристик йўналишларни янада ривожлантириш ва янгиларини ишлаб чиқиш, шунингдек, трансчегаравий туристик алмашинувни ривожлантириш бўйича келишилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
Таъкидланишича, мазкур битимнинг имзоланиши ва амалга оширилиши Туркманистондан Ўзбекистонга туристик оқимни янада кўпайтиришга, Ўзбекистон туристик брендининг Туркманистон бозорида танилишига ва икки мамлакат туризми индустрияси субъектлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0