Жамият

Юридик шахслар учун ҳам электр ва газ нархи ошмайдиган бўлди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишРосстандарт ввел новые правила проверки счетчиков
Росстандарт ввел новые правила проверки счетчиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Юридик шахслар учун ҳам газ ва электр нархи вақтинча ошмайди. Вазирлар Маҳкамаси қарорнинг амал қилиш муддатини кечиктирди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 15 июлдан юридик шахслар учун ҳам электр ва газ нархи оширилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 14 июль куни қабул қилган тегишли қарорида белгиланган.
Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳамда нарх шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш ишларини пухта таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси “Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида” 2022 йил 30 июндаги 348-сон қарорининг амал қилиши вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилди.
Шу муносабат билан юридик шахслар учун ҳам газ ва электр нархи вақтинча ошмайди.
Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни ҳукуматнинг 348-сон қарори лойиҳасининг муҳокама жараёнлари якунланган ва 1 100 дан ортиқ таклиф ва эътирозлар келиб тушгани айтилганди. Шунинг учун, энергоресурслар учун нархларни дастлаб юридик шахслар учун эркинлаштиришга қарор қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0