Дунёда

Европа санкциялар билан ўпкасига “ўқ отди”, энди бўғиляпти – Орбан

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Орбаннинг сўзларига кўра, Европа том маънода ўз жонига қасд қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Санкциялар Европа Иттифоқи давлатлари умид қилганидек, Россияни тўхтата олмади, аксинча, тескари таъсир кўрсатди – Европа том маънода ўз жонига қасд қилмоқда, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан “Kossuth” радиоси эфирида.
Орбаннинг сўзларига кўра, санкция сиёсати Европа давлатларининг умидларини оқламаган яъни Украинадаги можарони тўхтата олмаган.
“Айтишим керакки, аввалига биз фақат оёғимизга ўқ уздик, деб ўйлагандим, аммо ҳозир Европа иқтисодиёти ўз ўпкасига ўқ узганга ўхшайди ва шунинг учун ҳам у ҳозир ҳамма жойда бўғиляпти”, - дея тушунтирди вазир.
Шунингдек, Орбан иши бўлган ҳар кимга буни қадрлашни маслаҳат берди, чунки Европада келгуси ойларда иқтисодий таназзул кутилмоқда. Чунки барча халқаро тадқиқотлар, таҳлиллар ва прогнозлар санкциялар сиёсати ҳамда Украинадаги можаронинг биргаликдаги таъсири туфайли Европа иқтисодиёти қисқара бошлаганини кўрсатмоқда.
Шунингдек, Венгрия бош вазири “Украина можаросидан Хитой ғалаба қозонишига, Америка ютқазмаслигига, Европа эса зарар кўришига” шубҳа қилмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Россиянинг нефть ва газини бошқасига алмаштиришнинг иложи йўқлигини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, Будапешт Россияга нефтига нисбатан киритилаётган барча чекловларга қарши.
Янгиликлар лентаси
0