Жамият

"Flydubai" авиакомпанияси Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишТоржественное открытие рейса Flydubai
Торжественное открытие рейса Flydubai  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу халқаро йўналиш бўйича авиаташувчи самолётлар ҳафтасига икки марта парвоз қилади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. "Flydubai" авиакомпанияси кузда Дубайдан Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақида News.flydubai хабар берди.
"Самарқанд ва Тошкентга ҳафтасига саккизта рейсни амалга ошириш билан биз БАА билан савдо ва маданий алоқаларни янада қўллаб-қувватлашга интиламиз. Ўйлаймизки, бу Ўзбекистонга, тарих ва анъаналарга бой гўзал мамлакатга кўпроқ инсонларни ташриф буюришга ундайди", дейди "Flydubai" тижорат директори Ҳамад Обайдалла.
Авиакомпания БААдан Самарқандга ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширувчи биринчи авиаташувчига айланади.
"Авиакомпания учун Марказий Осиё муҳим ва ўсиб бораётган бозор ҳисобланади. Янги йўналиш Самарқанд ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги йўловчиларга БААга бориш ва қайтишда оддий ва қулайроқ йўлни тақдим этади. Биз сентябрь ойидан бошлаб ҳафтада икки маротаба амалга ошириладиган парвозлар дастурини йўлга қўямиз, дейди “Flydubai”нинг тижорат операциялари ва электрон тижорат бўйича катта вице-президенти Джейхун Эфенди.
Шундай қилиб, Самарқанд авиаташувчининг Тошкентдан кейинги иккинчи манзилига айланади.
Янгиликлар лентаси
0