Жамият

ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди

© Sputnik / Василий Крестьянинов / Фотобанкка ўтишАвтомобиль скорой помощи на одной из улиц в Алма-Ате.
Автомобиль скорой помощи на одной из улиц в Алма-Ате. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди.
Бугун Қозоғистон Караганда вилояти Шетский туманида МAN юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
“Ўрганиш натижаларига кўра, “Меrcеdеs-Benz Sprinter” микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчилардан 8 нафари Қозоғистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлиги аниқланди.
Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.
Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди”, - дейилган ФВВ баёнотида.
Янгиликлар лентаси
0