Жамият

ФВВ ходимлари Сирдарёда чўкаётган болани қутқаришди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишОказание первой помощи на воде
Оказание первой помощи на воде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ФВВ барча ота-оналардан фарзандларини қаровсиз қолдирмасликлари ва белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилар Сирдарёда чўкаётган болани қутқариб қолишди.
© ФВВСирдарёда ФВВ ходимлари чўкаётган болани қутқариб қолди
Сирдарёда ФВВ ходимлари чўкаётган болани қутқариб қолди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Сирдарёда ФВВ ходимлари чўкаётган болани қутқариб қолди
Айтилишича, 15 июль куни Янгиер шаҳар "Жанубий Мирзачўл" каналига 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетди.
Бу ҳақида вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига соат 19:45 да мурожаат келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган бола ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилди. Қутқарувчилар унга психологик ёрдам ҳам кўрсатишган.
ФВВ барча ота-оналардан фарзандларини қаровсиз қолдирмасликлари ва белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини сўрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0