Сиёсат

Жамшид Ходжаев номзоди Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқулланди

© Пресс-служба Минсельхоз УзбекистанаМинистр сельского хозяйства Узбекистана Жамшид Ходжаев
Министр сельского хозяйства Узбекистана Жамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига номзод кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жамшид Ходжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди кўриб чиқилди.
Унда депутатлар Жамшид Ходжаевни янги лавозимга маъқуллашди.
Маълумот учун, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Ходжаев 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Янгиликлар лентаси
0