Қайси давлат органлари коррупцияга қарши самарали курашмоқда

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
“Яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Коррупцияга қарши стандартларни ўз тизимида жорий этаётган 24 та ташкилот эксперимент тариқасида баҳоланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги баҳолашни 29 та махсус индикаторлар асосида “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали амалга оширди.
Унга кўра, давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланди.
“ 3 та ташкилот фаолият самарадорлиги “яхши” – 81 баллдан 100 баллгача, 10 та ташкилот фаолияти “қониқарли” – 55 баллдан 81 баллгача ва 11 та ташкилотнинг ушбу йўналишдаги фаолияти “қониқарсиз” – 55 баллдан паст тоифаларга ажратилди”, дейилади хабарда.
1-гуруҳ – фаолияти “яхши” деб топилган ташкилотлар
Давлат божхона қўмитаси;
Давлат солиқ қўмитаси;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
2-гуруҳ – фаолияти “қониқарли” деб топилган ташкилотлар
Адлия вазирлиги;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
Мактабгача таълим вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Давлат статистика қўмитаси;
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
Давлат активларини бошқариш агентлиги;
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ҳокимликлари.
3-гуруҳ – фаолияти “қониқарсиз” деб топилган ташкилотлар
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
Халқ таълими вазирлиги;
Қурилиш вазирлиги;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Молия вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;
Кадастр агентлиги;
Бўка ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимликлари.

“Рейтинг баҳолаш натижалари у ёки бу ташкилот (соҳа)ни коррупциялашган ёки коррупциядан холи деган фикрни бермайди”, дейилади хабарда.

Баҳолаш якунлари бўйича яхши деб топилган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади.
Қониқарлиларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар киритилади.
Қониқарсиз деб баҳоланган ташкилотларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
Қолаверса, бу бўйича тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари ҳар чоракда Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг йиғилишларида эшитиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0