Спорт

Максим Шацких “Пахтакор” бош мураббийи бўлди

© Пресс-служба футбольного клуба "Пахтакор"Максим Шацких
Максим Шацких  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Максим Шацких Тошкентнинг “Пахтакор” клубида иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Максим Шацких Тошкентнинг “Пахтакор” клубида иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, клуб ва Шацких ўртасида имзоланган шартномага кўра, у спорт директори лавозимида фаолият кўрсатади.
“Киевнинг “Динамо” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ажойиб фаолияти орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Европа майдонларида юртимиз номини танитган Максим Шацких “Пахтакор” спорт директори сифатида ишга киришди”, - дейилади хабарда.
Шацких фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида Киевнинг “Динамо”сида ўйнаган.
“Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубимизга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган “Динамо” МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубимизнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади”, дейилади хабарда.
Шацких бунгача 2020−2021 йилги мавсумда Россиянинг “Ротор” клубида бош мураббий Александр Хацкевичнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 61 учрашувда 34 та гол билан энг яхши тўпурар саналади.
Янгиликлар лентаси
0