Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправка бензином
Заправка бензином - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik.Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 % га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
“Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 % га ошган”, - дейилади хабарда.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:
январда – 97,8 минг тонна;
февралда – 98,2 минг тонна;
мартда – 92,6 минг тонна;
апрелда – 93,7 минг тонна;
майда – 92,7 минг тонна;
июнда – 87,7 минг тонна.
Янгиликлар лентаси
0