Ўзбекистонда ипакчилик саноатини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилади

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПроверка шелковичных коконов
Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
Лойиҳани амалга ошириш натижасида ипакчилик соҳасидаги корхоналар негизида кластер ва тармоқларни шакллантириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва БМТнинг Саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти ўртасида ипакчилик саноатини модернизация қилиш бўйича лойиҳа имзоланди. Бу ҳақида “Дунё” АА хабар берди.
Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон ҳукуматининг ипакчилик саноатини модернизация қилиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Унда COVID-19дан кейинги тикланиш даврида маҳаллий ҳамжамиятларнинг барқарор ривожланиши, кичик ва ўрта корхоналарни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Уч йиллик муддатга мўлжалланган лойиҳанинг бюджети 2,48 млн долларни ташкил этади.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида ипакчилик соҳасида фаолият юритувчи корхоналар негизида кластер ва тармоқларни шакллантириш кутилмоқда.
Бу корхоналар халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва диверсификация қилиш мақсадида модернизация қилинади.
Қолаверса, маркетинг, брендинг ва рақамлаштириш, инқироздан кейинги тикланиш стратегияларига асосланган узоқ муддатли бизнес усуллари жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0