Ўзбекистонга хориждан пул кириши 96 %га ўсди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 6,5 млрд $ни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik.2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 6,5 млрд $ни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича,бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 96 %га ёки 3,2 млрд $га кўп.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан жами 5,66 млрд $ миқдорида ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 70 % (2,33 млрд $) кўп хорижий валюта сотиб олинган.
Тижорат банклари орқали жисмоний шахсларга жами 3,72 млрд $ миқдорида хорижий валюта сотилган. Бу 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 85 %га ёки 1,71 млрд $га кўп.
Янгиликлар лентаси
0