Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш юзасидан комиссия тузилди

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаСовместное заседание Кенгашей обеих палат Олий Мажлиса
Совместное заседание Кенгашей обеих палат Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
Комиссияга раҳбарлик қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова зиммасига юклатилди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига доир мурожаати кўриб чиқилди.
Мажлисда комиссия тузиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди ва мазкур ҳужжат билан комиссия таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
“Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди”, дейилади хабарда.
Комиссияга раҳбарлик қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова зиммасига юклатилди.
Айтилишича, ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент томонидан Бош прокурорга Нукус шаҳрида юз берган воқеаларнинг ҳар бир ҳолатини чуқур ва холисона ўрганиш ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо бериш топшириғи берилганди.
Янгиликлар лентаси
0