Владивостокда "Осиё болалари" халқаро спорт ўйинлари ўтказилади

© Международные спортивные игры "Дети Азии"II зимние Международные спортивные игры "Дети Азии" пройдут в Кузбассе с 23 февраля по 5 марта 2023 года
II зимние Международные спортивные игры Дети Азии пройдут в Кузбассе с 23 февраля по 5 марта 2023 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
“Осиё болалари” VII Халқаро спорт ўйинлари 27 июль куни старт олади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. “Осиё болалари” VII Халқаро спорт ўйинларида 2000 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
27 июль куни Россиянинг Владивосток шаҳрида ўсмирлар ўртасида (14-16 ёш тоифасида) “Осиё болалари” спорт фестивалига старт берилади.
Мусобақада иштирок этувчи давлатларнинг умумий сони 14та давлатни ташкил қилмоқда. Унда жами 16 ёшгача бўлган 2000 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
Медаллар спортнинг 19 тури: бадминтон, баскетбол, бокс, волейбол, дзюдо, енгил атлетика, мас-рестлинг, сузиш, самбо, кураш, футзал ва бошқа спорт турлари бўйича ўйналади.
Мусобақалар Владивостокдаги 10 та спорт иншоотида, жумладан, янгиланган “Динамо” стадиони, “Олимпийский” спорт мажмуаси, “Юност” спорт саройи ва Владивостокнинг марказий майдонида ўтказилади.
Ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари “Фетисов Арена” консерт-спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Мазкур фестиваль ўз ишини 8 августга қадар олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0