Жамият

Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига такроран ракета ҳужуми уюштирилгани рад этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистондан мамлакат ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарларни рад этди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Афғонистондан мамлакат ҳудудига такроран ракета ҳужуми уюштирилганини рад этди
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда, вазият барқарор”, - дейилган вазирлик расмий хабарида.
Вазирлик фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қолган.
Янгиликлар лентаси
0