Дунёда

Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд учирган гуруҳ ушланди — видео

© AP PhotoБоевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан
Боевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Операция давомида жиноий гуруҳнинг 3 нафар аъзоси ўлдирилган, 5 нафари ҳибсга олинган.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд отган гуруҳ ушланганини маълум қилди.
“Куни кеча Қундузнинг Имом Соҳиб туманидаги Қанжаға ҳудудида Ислом Амирлиги махсус бўлинмалари ‘Хаворижлар‘ марказини топиб, йўқ қилди. Ушбу операция давомида 3 нафар хавориж ўлдирилди, беш нафари тириклайин қўлга олинди. Уларнинг автомашиналари ва қуроллари мусодара қилинди. Яқинда улар Ўзбекистон ва Тожикистонни ракета билан ўққа тутганди”, - дея ёзган Мужоҳид Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига 5 июл куни Афғонистон томондан 5 та снаряд келиб тушган эди. Снарядлар портламаган, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бўлмаган. Термиз шаҳридаги "Мажнунтол" маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, снарядлардан биттаси футбол майдонидан топилган. Топилган снарядларни сапёр бирлиги зарарсизлантирган.
Янгиликлар лентаси
0