Дунёда

Британиянинг собиқ бош вазири: Ғарб ҳукмронлигининг куни битмоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишБывший премьер-министр Великобритании Тони Блэр
Бывший премьер-министр Великобритании Тони Блэр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тони Блэр дунё кўп қутблиликка ўтиш остонасида эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Дунё тез орада глобал геосиёсий ўзгаришлар ва кўп қутблиликка ўтишга дуч келади, Ғарб устунлиги даври ўз ниҳоясига етади. Бундай фикрни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр Дитчлифонди тадбирида сўзлаган нутқида билдирди.
“Бу асрдаги энг йирик геосиёсий ўзгариш Хитойдан келади, Россиядан эмас. Сиёсат ва иқтисоддаги Ғарб устунлигининг охири яқинлашмоқда. Дунё камида икки қутбли, эҳтимол, кўп қутбли бўлади. Замонавий тарихда илк бор Шарқ Ғарб билан тенглашиши мумкин”, - дея тахмин қилган сиёсатчи.
Блэр Хитойни “дунёдаги иккинчи буюк давлат” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Хитой раиси Си Цзинпин Тайванни Пекин назорати остига қайтариш ниятини яширмаяпти.
Шу билан бирга Хитой раҳбарияти янада агрессив ҳаракат қилмоқда, Ғарбга нафрат билан қарашини яширмаяпти, Россия билан яқинлашмоқда. Британиянинг собиқ бош вазири Россия, ва эҳтимол, Эрон Пекиннинг иттифоқчилари бўлади деб ҳисоблайди.
Энди Россия ҳеч қачон Ғарбга ишонмайди – Песков
Янгиликлар лентаси
0