Дунёда

Греция шимолида Украина авиакомпаниясининг юк ташувчи самолёти қулаб тушди

© AP Photo / Giannis PapanikosНа севере Греции упал грузовой самолет "Антонов" украинской авиакомпании
На севере Греции упал грузовой самолет Антонов украинской авиакомпании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сербия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Грецияда қулаган самолёт Сербиядан Бангладешга 11,5 тонна мудофаа маҳсулотларини олиб кетаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Греция шимолида Украина авиакомпаниясининг “Антонов” юк ташувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости ERT маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Самолёт Сербиядан Иорданияга учаётган бўлган, бортида йўловчилар бўлмаган.
Учувчи двигатель ишдан чиққанини маълум қилган ва Кавала аэропортига қўниш учун рухсат сўраган, бироқ кейин у радардан йўқолиб қолган.
Ҳаво кемаси бортида экипажнинг саккиз нафар аъзоси бўлгани айтилмоқда.
“Олов қуршаб олган улкан самолёт Пангеу муниципалитетидаги Палеохори қишлоғи яқинида аниқланган. Оловни ўчириш операцияси олиб борилмоқда. Маълумотларга кўра, самолёт маккажўхори майдонига бориб урилган ва портлаш овозлари эшитилган”, - дейилган хабарда.
Греция ёнғин хизмати хабарига кўра, оловни ўчириш учун 15 нафар қутқарувчи ва 7 та машина жалб қилинган.
Сербия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Грецияда қулаган самолёт Сербиядан Бангладешга 11,5 тонна мудофаа маҳсулотларини олиб кетаётган бўлган. Самолёт бортида бўлган 8 нафар экипад аъзолари ҳалок бўлган
Янгиликлар лентаси
0