Метан гази нархларини сунъий оширган шохобчаларга чора кўрилади — МҚКҚ

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишЗаправочная колонка на автомобильной газонаполнительной компрессорной станции, архивное фото
Заправочная колонка на автомобильной газонаполнительной компрессорной станции, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ) автомобилларга газ қуйиш шохобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда уларга тегишли чора кўрилишини маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчаларида 15 июлдан бошлаб метан нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қўмита хабар юзасидан тезкор ўрганиш ишларини ўтказган.
Ўрганиш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида бугунги кунда 1 куб метр метан газининг нархи барқарор равишда ўртача 2300 сўмдан 2800 сўмгача сотилаётгани аниқланган.
Таъкидланишича, метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда ва шохобчалар метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 14 июлдаги қарорига мувофиқ юридик шахслар учун табиий газ ва электроэнергия учун тарифлар оширилиши вақтинчалик тўхтатилган эди. Шунга қарамай, айрим газ қуйиш шохобчаларида 15 июлдан бошлаб метан нархи оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқлигини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0