Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

© Фото: МНО УзбекистанаЛазизбек Ражаббоев
Лазизбек Ражаббоев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Oбуна бўлиш
Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
6-16 июль кунлари ўтказилган олимпиадада дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган. Ўзбекистон шарафини Лазизбек Ражаббоев, Анварбек Раҳматов, Жасурбек Рўзибоев (Бухоро вилояти), Искандар Бўриев, Жалолиддин Холматов (Тошкент шаҳри) ва Тоҳирбек Тўланов (Фарғона вилояти) ҳимоя қилишган.
Вазирлик хабарига кўра, бронза медали учун Лазизбек Ражаббоев 60 млн сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0