Видео

Россия фронт чизиғига замонавий қўшимча техника юборди – видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ДХРдаги Северск йўналишига замонавий “Терминатор” БМПТлар йўл олган.
Россия Донбассдаги фронт чизиғига ҳарбий техникани тортиб келмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости.
ДХРдаги Северск йўналишига, жумладан, “Терминатор” БМПТлар йўл олган.
Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина Қуролли кучларининг фуқаровий инфратузилмаларига зарба бериш имкониятини камайтириш учун фронтдаги барча йўналишларда ҳаракатларни оширишни топширган эди.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда.
Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳрирланиш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атади. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, операциянинг асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини тўлиқ озод қилди.
Янгиликлар лентаси
0