Спорт

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди

© Пресс-служба Национального олимпийского комитета Узбекистана (НОК).В Ташкенте стартовал молодёжный чемпионат Азии по тяжёлой атлетике
В Ташкенте стартовал молодёжный чемпионат Азии по тяжёлой атлетике  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкентда 21 мамлакатдан ташриф буюрган полвонлар 25 июлга қадар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Тошкентдаги “Юнусобод" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги бошланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
21 мамлакатдан ташриф буюрган полвонлар 25 июлга қадар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.
Жўрабек Зоиров ва Нурилло Тоғаев мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси мусобақада деярли ҳар бир вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Чемпионатнинг биринчи кунида ўсмир йигитлар ўртасида -49, қизлар тоифасида -40 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Янгиликлар лентаси
0