Азиза Абдувалиева Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

© Фото: МНО УзбекистанаАзиза Абдувалиева
Азиза Абдувалиева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Арманистонда ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси бронза медалига эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева 33-Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
10-18 июль кунлари Арманистонда ўтказилган халқаро олимпиадада дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган қатнашган. Ўзбекистон шарафини Азиза Абдувалиева, Азизбек Мухторов (Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси), Беҳруз Турсунов (Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-ИДУМ ўқувчиси) ва Ғолибжон Шарифов (Бухоро вилояти Когон тумани 3-мактаб 9-синф ўқувчиси) ҳимоя қилган.
Бронза медали учун Абдувалиева 60 млн сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган.
Аввалроқ Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев Ослода ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0