Бирмингем-2022: Ўзбекистонлик спортчилар кумуш ва олтин медалга сазовор бўлишди

© Миллий олимпия қўмитасиБирмингем-2022: Ўзбекистонлик спортчилар кумуш ва олтин медалга сазовор бўлишди
Бирмингем-2022: Ўзбекистонлик спортчилар кумуш ва олтин медалга сазовор бўлишди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
XI Бутунжаҳон ўйинларида 110 мамлакатдан ташриф буюрган 3600 нафардан ортиқ атлет иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Бирмингем-2022 Бутунжаҳон ўйинларини иккита медаль билан якунлади. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XI Бутунжаҳон ўйинлари бўлиб ўтди. Унда 110 мамлакатдан ташриф буюрган 3600 нафардан ортиқ атлет иштирок этди.
Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан ташриф буюрди. Спортчилар орасида дастлаб каратэчи Достон Отаболаев майдонга чиқди. У -75 кг вазн тоифасида жанг олиб борди ва бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Дарья Латишева ушу йўналишида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
“Афсуски, мусобақада баҳс олиб борган бадиий гимнастикачи Екатерина Фетисова, жиу-житсучи Баҳром Машрапов ҳамда муай-тай устаси Фанат Қаҳрамонга бироз омад етишмади”, дейилади хабарда.
Шу тариқа, делегация Бирмингемда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Маълумот учун, келгуси Бутунжаҳон ўйинлари 2025 йили Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0