Дунёда

Денацификация натижаси. Зеленский УХХ раҳбари ва бош прокурорни ишдан олди

© AFP 2022 / Sergei SupinskyПрезидент Украины Владимир Зеленский, архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Владимир Зеленский Украина бош прокурори Ирина Венедиктова ҳамда Украина Хавфсизлик хизмати раиси Иван Бакановни вазифасидан четлатди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Баканов ва бош прокурор Ирина Венедиктовани эгаллаб турган лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Президентнинг тегишли фармонида қайд этилишича, Баканов Украина Қуролли кучлари Тартиб-интизом низомининг 47-моддасига асосан ишдан бўшатилган. Венедиктованинг истеъфога чиқиши “Ҳарбий ҳолатнинг ҳуқуқий режими тўғрисида”ги қонуннинг президентга мансабдор шахсларни лавозимидан четлаштириш ҳуқуқини берувчи 11-моддасига мувофиқ амалга оширилган.
Владимир Зеленскийнинг видеомурожаатида Украинада прокуратура, терговчилар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан давлатга хиёнат ва “ҳамкорлик фаолияти” моддалари бўйича 651 та жиноий иш қўзғатилганидан сўнг УХХ раҳбари ва бош прокурорни лавозимидан четлатганини айтди.
Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алексей Симоненко бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Маълумот учун, Венедиктова 2020 йилнинг март ойидан буён бош прокурор, Баканов эса 2019 йилнинг августидан буён УХХ раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова бу ҳолатни Украинани денацификацияқилиш қизғин давом этаётгани билан изоҳлади.
“Зеленский Бош прокурор ва УХХ раҳбарини ишдан бўшатди. Денацификация қилиш қизғин давом этмоқда”, дея ёзиб қолдирди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Янгиликлар лентаси
0