Жамият

Эгаси аниқланмаган ерлар аҳоли учун қулай майдонларга алмаштирилади

© Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматиЭгаси аниқланмаган ерлар аҳоли учун қулай майдонларга алмаштирилади
Эгаси аниқланмаган ерлар аҳоли учун қулай майдонларга алмаштирилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасини топмаган.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йил охиригача қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига ажратиб берилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасини топмаган. Чунки бу ерлар аҳоли яшайдиган жойдан узоқ, суви оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов майдонлардан танлангани учун уларга деҳқонларда қизиқиш йўқ.
Бундан ташқари, 4 минг 300 гектар майдон эгаларига кадастр берилмаган, яъни уларда ҳали эгалик ҳуқуқи йўқ.
Мутасаддиларга ва вилоят ҳокимларига танловда эгаси аниқланмаган ерларни аҳоли учун қулай майдонларга алмаштириш, ер эгаларига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш топширилди.
Унга кўра:
- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);
- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).
“Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда. Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, дейди президент.
Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш ҳамда 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.
Бунга жорий йилда 50 млн доллар, келгуси йилда яна 100 млн доллар йўналтирилади.
Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.
Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.
Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 млрд сўм йўналтирилади.
Янгиликлар лентаси
0