Ипотека кредитини ажратишда қўйиладиган талаблар енгиллаштирилиши кутилмоқда

© PixabayИпотека, иллюстративное фото
Ипотека, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегараси оширилади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тегишли қарор лойиҳасини киритишни топширди.
Давлат раҳбари навбатдаги йиғилишда аҳолини қийнаётган уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, уч йил аввал аҳолини уй-жой билантаъминлаш бўйича бозор тамойилларига асосланган янги ипотека тизими жорий этилган.
Натижада ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.
Шу ўринда, жорий йилда асосий ставка ошганига қарамай, ипотека кредитлари бўйича банкларга ажратиладиган ресурс ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди.
Натижада шу йилнинг беш ойида 30 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга кўп фуқароларга имтиёзли ипотека кредити ажратилди.
Лекин, ипотека кредитларининг чекланган ҳажми ва субсидия ажратишда бюрократия бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.
Шунинг учун мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:
аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;
ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Мутасаддилар олдига икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0