Жамият

Жазирама сабаб Ўзбекистонда барча поездларнинг тезлигига чеклов ўрнатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфросиаб
Афросиаб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мамлакатда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани сабабли поездларнинг тезлигига чекловлар киритилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги аномал иссиқ об-ҳаво сабаб барча турдаги (юк ва йўловчи) поездлар тезлигига чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Бу билан поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсад қилинган.
"Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалида, айниқса жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларида ўзгариш бўляпти", - дейилган хабарда.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишлари, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин
Маълумот учун, 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +44...+47 даражагача кўтарилади. Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, Тошкент вилояти учун +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси бу мутлақ рекорд иссиқлик қийматидир.
Янгиликлар лентаси
0