Журналистлар Донбасс УҚКнинг доимий ўққа тутишлари остида қандай яшаётганини кўрсатишди

Oбуна бўлиш
Бишкеклик журналистлар Донбасс Украина Қуролли кучларининг доимий ўққа тутиши остида қандай яшаётганини кўрсатишди.
Sputnik Қирғизистон мухбирлари Донецкдаги ягона масжидга ташриф буюришди. У саккиз йилдан бери ишламаяпти – Украинадан снарядлар ва миналар отилаётгани сабабли.
Ҳатто суратга олиш вақтида ҳам яқин атрофдаги кўчада портлаш овозлари эшитилган.
Мухбирлар Донецкдаги мактабга ҳам боришди
Донецкдаги 22-сонли мактаб шаҳар марказига яқин жойлашган. Биноси ўтган асрнинг 30-йилларида қурилган. Фашист Германиясининг ҳужумига бардош берган. Бироқ шу йилнинг 30 май куни бу ерга украин ҳарбийлари зарба беришган.
“Дарслар масофавий шаклга ўтказилган. Бу ерда фақат ўқитувчилар бўлган. Ўша пайтда ўқитувчилар яраланди ва икки нафар одам - навбатчи ва техник ходим ҳалок бўлди. Улар айнан шу ерда, снаряд учиб келган жойда бўлишган”, - дейди мактаб ўқувчиларидан бирининг онаси Ирина.
Батафсил Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0