Иқтисод

Кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланиши тўхтатиб турилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ишчи гуруҳлари 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ. Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда.
Таъкидланишича, устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.
Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди.
Ишчи гуруҳлари:
1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;
уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.
Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.
Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.
Янгиликлар лентаси
0