Дунёда

Нигерия ДХР ва ЛХРни тан оладими?

© Sputnik / Сергей Аверин / Фотобанкка ўтишФлаг ДНР, архивное фото
Флаг ДНР, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нигерия Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасини тан олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 июль — Sputnik. Нигерия Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасини тан олиш ҳақидаги сўровни у қабул қилинган тақдирда кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақида мамлакатнинг Россия Федерациясидаги элчиси Абдуллаҳ Шеху РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Кўприк олдига келганимизда, ундан қандай ўтишни ҳал қиламиз. Билишимча, улар (ДХР ва ЛХР) биздан бу ҳақда ҳали сўрамаган... Агар бизга мурожаат қилишса, илтимосларини кўриб чиқамиз”, - деган элчи.
Аввалроы Шимолий Корея ДХР мустақиллигини тан олгани хабар қилинган эди.
Кейинчалик Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги КХДР суверенитет, тинчлик ва дўстлик ғояларига амал қилган ҳолда ЛХР ва ДХР билан давлат муносабатларини ривожлантириш ниятида эканлигини маълум қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги КХДР қарорига жавобан дипломатик муносабатларни узганини, Пхеньян билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни тўхтатганини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0