Ўзбекистон гилосларининг асосий харидорлари маълум бўлди

© Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматигилос экспорти
гилос экспорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп гилосни Россияга экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки олти ойида 14 та давлатга гилос экспорт қилган. Энг кўп харидни Россия амалга оширган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, Ўзбекистон январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 33,3 млн долларга тенг бўлган 25,4 минг тонна гилос экспорт қилган.
Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 35 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп гилосни Россия (12,5 минг тонна), Қозоғистон (7,7 минг тонна) ва Қирғизистон (4,8 минг тонна)га экспорт қилган.
Бундан ташқари, ўзбек гилосларини Корея (183 тонна), Беларусь (163 тонна), Польша (52 тонна) ва Бирлашган Араб Амирликлари (16 тонна) ҳам харид қилган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Бўка тумани далаларида етиштирилган полиз маҳсулотлари шу кунларда Россия бозорларига экспорт қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0