Ўзбекистон ўртасида Тожикистон чегара бўйича музокаралар босқичи якунланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги Узбекистана и Таджикистана
Флаги Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Фарғонада ўтган икки давлат қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишида тегишли баённома имзоланди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 11—16 июль кунлари Фарғонада Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда демаркация ишлари муҳокама қилинган ва умумий чегаранинг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрланган.
Таъкидланишича, тадбир якунида тегишли баённома имзоланган. Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтишига қарор қилинган.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги битим 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0