Иқтисод

Ўзбекистонда электромобиль импорти 4,5 баробарга ошди

© Depositphotos / NewAfricaЗарядка электрокаров
Зарядка электрокаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Импорт қилинган электромобилларнинг қиймати 34,1 млн долларига тенг.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон январь-июнь ойларида 10 та хорижий давлатдан 1 125 та электромобиль импорт қилди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, импорт қилинган электромобилларнинг қиймати 34,1 млн долларига тенг бўлган.
Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.
Ўзбекистон асосан қўйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
Хитой – 983 та
БАА – 73 та
Германия – 27 та
Гонконг – 25 та
Корея – 6 та
Литва – 6 та
Эстония – 2 та
Янгиликлар лентаси
0