Спорт

Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги халқаро турнирда қатнашишади

© Фото: НОК УзбекистанаСборная Узбекистана по боксу отправилаь в Кувейт
Сборная Узбекистана по боксу отправилаь в Кувейт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бокс бўйича катталар ўртасида 1-Қувайт халқаро бокс турнирида 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этишади.
ТОШКЕНТ, 18 июль — Sputnik. Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида 1-Қувайт халқаро бокс турнири" ташкил этилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Таъкидланишича, мусобақада 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этишади.
Қайд этилишича, бугун, 18 июль куни Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт сафарига йўл олди. Боксчилар мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этади:
-52 кг: Абдумажид Маннопов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63 кг: Лазизбек Фаттоев
-69 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Диёрбек Ўралов.
Янгиликлар лентаси
0