Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида 4 та кумуш медални қўлга киритди

© Фото: МНО УзбекистанаУзбекские школьники завоевали 4 “серебра” на международной химической олимпиады в Китае
Узбекские школьники завоевали 4 “серебра” на международной химической олимпиады в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн сўм, ўқитувчиларига – 75 млн сўмдан пул мукофотлари топширилади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Хитойда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Масофавий тарзда ўтказилган олимпиадада дунёнинг 80 та давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этган.
Мазкур нуфузли олимпиадада қуйидаги ўзбекистонлик ўқувчилар кумуш медалига сазовор бўлишди:
Мафтуна Бадалова - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Икромиддин Боймаҳаммадов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Шерзод Шайматов - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.
Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн сўм, ўқитувчиларига – 75 млн сўмдан пул мукофотлари топширилади.
Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Аввалроқ Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева Арманистондаги 33-Халқаро биология олимпиадасида, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев Норвегиядаги 63-Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0