Ўзгидромет ҳафта жуда иссиқ бўлишини маълум қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФонтан на площади Мустакиллик - островок рая и радости для детей и их родителей
Фонтан на площади Мустакиллик - островок рая и радости для детей и их родителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати +38...+43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +44...+45 даражагача бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +43...+45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +47 гача исийди. Фақат республика шимолида 23-июлда ҳарорат аста-секин +37...+42 даражагача пасаяди.
Республиканинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
18-24 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0