Россияда Марбург геморрагик безгаги вирусининг хавфи баҳоланди

© pixabay.com/nastya_geppМедицинский градусник и защитная маска, архивное фото.
Медицинский градусник и защитная маска, архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Ганада Марбург геморрагик безгаги авж олди. Ҳозиргача мамлакатда 2 нафар бемор ва улар билан алоқада бўлган 98 киши карантинда сақланмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия ва Гана билан тўғридан-тўғри ҳаво алоқаси йўқлиги боис, айни дамда мамлакатда Марбург геморрагик безгагига чалиниш хавфи минимал даражада. Бу ҳақида RT Роспотребнадзорга таянган ҳолда хабар берди.
Аввалроқ Гана Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марбург безгаги авж олгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, ушбу инфекцияни қўзғатувчиси Эбола вируси билан бир синфга (турга) тегишли.
Эслатиб ўтамиз, Марбург геморрагик безгаги одамларга мевали кўршапалаклардан юқади. У инфекцияланган шахсларнинг сўлаги ва материаллар билан бевосита алоқа қилиш орқали тарқалади. Айни пайтда касалликка қарши вакцина рўйхатга олинмаган.
Янгиликлар лентаси
0