“UzAuto Motors” “Tracker” автомобилларини тўлиқ туркумда ишлаб чиқаришни бошлади – фото

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Хитой ва Бразилиядан кейин экспорт бозорларида энг талабгир “Chevrolet Tracker 2023” автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган учинчи мамлакатга айланган.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 18 июль куни “UzAuto Motors” АЖ Асака шаҳридаги заводида “Chevrolet Tracker 2023” автомобилини ишлаб чиқаришни бошлади.
“Ўзбекистонда биринчи марта кроссоверлар тўлиқ циклда ишлаб чиқарила бошланди”, - дейилади компания хабарида.
Автомобиллар сотуви 30 августдан бошланиши режалаштирилган, бироқ унинг нархи қанча бўлиши очиқланмаган. Биринчи босқичда “Tracker” 3 та асосий: LS, LT ва Premier комплектацияларда ишлаб чиқарилади.
Компания хабарига кўра, Ўзбекистон, Хитой ва Бразилиядан кейин экспорт бозорларида энг талабгир, Бразилия, Мексика ва Филиппинда энг кўп сотиладиган “Chevrolet Tracker 2023” автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган учинчи мамлакатга айланган.
Автомобилни GM GEM (General Motors Global Emerging Markets) платформасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу Асака автомобиль заводини модернизация қилиш ва маҳаллий етказиб берувчи ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқаришга йўналтирилган сармоялар туфайли амалга оширилди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 620 миллион доллардан ортиқ.
Бу босқичда платформанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг дона “Tracker” автомобилини ташкил этади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида Асака заводида лазер ва плазмали пайвандлаш, кузовни лазер билан ўлчаш каби янги технологиялар ўзлаштирилган, шунингдек, завод ва бутловчи қисмларни етказиб берувчиларда ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилган.
Бундан ташқари, “UzAuto Motors Powertrain” заводида “Tracker”ни жиҳозлашда фойдаланиладиган замонавий ва тежамкор 1,2 ҳажмли, уч цилиндрли CSS Primeтурбодвигателларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Янги двигатель Хитойдан олиб келинадиган 125 от кучига эга “Tracker”автомобиллари двигателидан кучлироқдир. Янги “Tracker” қуввати 132 от кучига эга.
Таъкидланишича, маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида айни пайтда янги заводлар қуриш ва пластик ёнилғи баклари, руль камарлари, резина қистирмалари, қуйма темир қисмлари, иссиқ штамплаш қисмлари ва бошқа бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш дастури фаол амалга оширилмоқда.
© Sputnik
UzAuto Motors начала серийное производство Chevrolet Tracker 2023 - Sputnik Ўзбекистон
1/10
© Sputnik
UzAuto Motors начала серийное производство Chevrolet Tracker 2023 - Sputnik Ўзбекистон
2/10
© Foto : UzAuto Motors
В Узбекистане стартовало производство полного цикла автомобиля Chevrolet Tracker 2023 - Sputnik Ўзбекистон
3/10
4/10
5/10
6/10
7/10
8/10
9/10
10/10

“Chevrolet Tracker 2023”нинг айрим хусусиятлари

- 1,2 ҳажмли, айланма ҳаракатда 190 Nm ва 97 кВ қувватга эга замонавий уч цилиндрли CSS Prim турбомотор;
- 6-поғонали автоматик узатмалар қутиси;
- аралаш цилкда тежамкор ёқилғи сарфи 6,9 л/100 км, шаҳар ташқарисидаги йўлда ҳаракатланиш- 5,6 л/100 км;
- хавфсизликни таъминлаш тизими (паст тезликда автоматик тормозлаш, кўриниши чекланган жойлар мониторинги, фаол фавқулодда тормозлаш, олдинда турган тўсиқлар ҳақида огоҳлантирувчи сигнализация, яримавтомат (параллель) тўхташ тизими;
- ҳароратни автоматик назорат қилувчи тизим (Климат контроль);
- круиз-контроль;
- калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;
- электр механизмга эга ҳайдовчи ўриндиғи;
- эко-чармдан ўриндиқлар қопламалари;
- симсиз қувватлаш;
- тўлиқ светодиод оптикаси ва LED орқа габарит чироқлар.
Янгиликлар лентаси
0