Россия

Захарова Трасснинг шарманда бўлганини эслатиб қўйди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ТИВ расмий вакили Лиз Трассга Сергей Лавров билан учрашганида шарманда бўлганини эслатди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан, Трасснинг февраль ойида Москвада Россия дипломатияси раҳбари Сергей Лавров билан музокараларда муваффақиятсизликка учраганини эслади.
Захарованинг қайд этишича, Трасснинг ўша йиғилишда Лавровни “чақириб, қамал қилишга” уриниши “у нима ҳақида гапираётганини ҳам тушунмай, географик номларни чалкаштириб юборгани шармандаликдир”.
“Ёнингга чақириб ўзингча Лавровни қамал қилмоқчи бўлганинг ўхшамади, Лиз”, дейди Захарова.
“Ушбу музокараларда Британия элчиси Лиз Трасснинг қулоғига тўғри жавобларни пичирлашга мажбур бўлди ва хўжайнининг ҳар бир хатосини тузатиб турди”, дея ёзган Россия ТИВ вакили ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Буюк Британия ташқи сиёсати етакчиси Лиз Трасс ўртасида музокаралар бўлиб ўтган эди. лавров ушбу музокаралардан ҳафсаласи пир бўлганини айтиб, суҳбатни гўёки соқов ва карлар суҳбатига ўхшатган.
Янгиликлар лентаси
0