Дунёда

ЕОИИ ва Индонезия эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар ўтказмоқчи

© Sputnik / Таалайбек ОроскуловФлаги стран ЕАЭС. Архивное фото
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ЕОИИ ва Индонезия ўртасида эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар бошланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Индонезия ўртасида эркин савдо ҳудуди бўйича музокаралар тез орада бошланиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Индонезиядаги элчиси Людмила Воробьёва РИА Новостига маълум қилди.
“Биз ҳозир ЕОИИ ва Индонезия ўртасида эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокараларни бошлаш арафасида эканлигимизни таъкидлай оламан”, - деди Россиянинг Индонезиядаги дипломатик миссияси раҳбари.
“Бундай қарор аллақачон Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши томонидан қабул қилинган ва бу амалга оширилиши керак. Умид қиламизки, бу жараён йил охиригача йўлга қўйилади”, - дея қўшимча қилган Воробьёва.
Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0