Грузия бош вазири Тошкентга келди

Oбуна бўлиш
Ираклий Гарибашвилини аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тошкентга келди. Уни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, унинг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Грузия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, Ираклий Гарибашвили олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Грузия ҳукумати делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулдаста қўйди. Кейин Гарибашвили 17 та замонавий, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни бирлаштирган "Технопарк"да бўлиб, у ерда ишлаб чиқариш жараёни, маҳаллийлаштирилган юқори технологияли маҳсулотлар турлари билан танишди.
© Фото: МИВТ Узбекистана
В Ташкент с официальным визитом прибыл премьер-министр Грузии Ираклий Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Фото: МИВТ Узбекистана
В Ташкент с официальным визитом прибыл премьер-министр Грузии Ираклий Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Фото: МИВТ Узбекистана
В Ташкент с официальным визитом прибыл премьер-министр Грузии Ираклий Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Фото: МИВТ Узбекистана
В Ташкент с официальным визитом прибыл премьер-министр Грузии Ираклий Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© Фото: МИВТ Узбекистана
В Ташкент с официальным визитом прибыл премьер-министр Грузии Ираклий Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон
5/6
© Фото: МИВТ Узбекистана
В Ташкент с официальным визитом прибыл премьер-министр Грузии Ираклий Гарибашвили - Sputnik Ўзбекистон
6/6
Қайд этилишича, Грузия бош вазири Ўзбекистоннинг улкан инвестицион ва саноат салоҳиятига эътибор қаратган.
Ўзбекистон ва Грузия ўртасида эркин савдо режими мавжуд. Ўзбекистон Грузияга асосан саноат товарлари, кимё маҳсулотлари, ичимликлар, автомобиллар ва транспорт ускуналарини етказиб беради. Грузия, ўз навбатида, фармацевтика маҳсулотлари, транспорт ускуналари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни импорт қилади. Ўзбекистон ҳудудида Грузия капитали иштирокидаги 69 та корхона фаолият юритмоқда. Грузияда Ўзбекистон сармояси иштирокидаги 23 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
2017 йилдан буён мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 34,3 фоизга ўсиб, 127,4 миллион долларни ташкил этди. Томонлар уни янада оширишни режалаштиришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0