Жамият

Магнит бўронидан қандай ҳимояланиш керак - мутахассис тавсияси

© Foto : NASAСхема возникновения геомагнитной бури на Земле
Схема возникновения геомагнитной бури на Земле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қуёш зарралари сайёрага бугун етиб келиши ва геомагнит ҳодисаси 20 ва 21 июлда ҳам давом этиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Шу кунларда мамлакатда аномал иссиқ ҳарорат ҳукм сурмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, қуёшда кучли чақнаш юз бериб, магнит бўронлари кузатилиши кутиляпти.
АҚШнинг Миллий Аэронавтика ва Фазо маъмурияти (NASA) берган маълумотларга кўра, чақнаш натижасида Ер сайёрасига жуда кўп миқдордаги қуёш зарралари тушиб, улар магнитосфера билан тўқнашгач, G2 ёки G3 синфидаги геомагнит бўронини келтириб чиқаради.

Қуёш зарралари сайёрага бугун етиб келиши ва геомагнит ҳодисаси 20 ва 21 июлда ҳам давом этиши прогноз қилинмоқда.

Тиббиёт фанлари доктори Ёқутхон Мажидова магнит бўронидан қандай ҳимояланишга оид тавсия берди.
Унинг сўзларига кўра, магнит бўронидан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади.
Бунда қон босимининг ошиб ёки пасайиб кетиши саломатликка жиддий хавф туғдириши мумкин.
Бу ҳолат организмда ташқи стрессларга чидамлиликни таъминлайдиган мелатонин моддаси ишлаб чиқарилишининг камайиши билан изоҳланади.
Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши кузатилган.
Мутахассис фикрича, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш ва кўпроқ суюқлик ичиш лозим.
Ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган неъматлардан истеъмол қилиш зарур. Бу аномал иссиқ ҳарорат учун ҳам мос тавсиядир.
Магнит бўрони кузатиладиган кунларда спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш ҳамда ёғли, аччиқ, шўр таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Чунки туз қон босими ошишига сабаб бўлади.
Тинчлантирувчи хусусиятга эга чойлардан ичиш ҳам мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, мутахассислар ортиқча зўриқтирувчи ишлар ва машғулотлар билан вақтинча шуғулланмасликни маслаҳат беришади.
Сурункали касалликларга чалинганлар эса ўзлари билан шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни олиб юришлари ҳамда қон босимини тез-тез назорат қилиб туришлари лозим.
Кун давомида бир неча марта душ қабул қилиш ҳам катта фойда беради.
Янгиликлар лентаси
0